"МАТЧ ТВ" шарҳловчиси Александр Елагин плей-офф босқичидан бошлаб Евро-2016 ўйинларини "UzReport TV" телеканалида шарҳлаб боради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-06-2016 | 17:20 ZAMIN.UZ / Жамият / 10 Июн 2016 года
1 035

"МАТЧ ТВ" шарҳловчиси Александр Елагин плей-офф босқичидан бошлаб Евро-2016 ўйинларини "UzReport TV" телеканалида шарҳлаб боради

"МАТЧ ТВ" шарҳловчиси Александр Елагин плей-офф босқичидан бошлаб Евро-2016 ўйинларини "UzReport TV" телеканалида шарҳлаб боради

Бугун Францийада футбол бўйича Европа чемпионати ўйинлари бошланади. Очилиш учрашувида майдон эгалари Францийа терма жамоаси Руминияга қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда "Uzreport.uz" сайти хабар бермоқда.

Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. «UzReport TV» телеканали эса трансляцияни соат 23:00дан бошлайди. Аввал хабар берганимиздек, телеканалимиз мухлислари Евро-2016 ўйинларини бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳларда томоша қилишлари мумкин.

Ҳозирча Ямал 401 сунъий йўлдоши ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг “Телеком ТВ” ИПТВ хизмати орқали телеканалимизни томоша қилаётган мухлислар ушбу имкониятдан фойдланишлари мумкин.

Францийа – Румини учрашувини ўзбек тилида Даврон Файзиев, рус тилида эса Отабек Джураев ва Азамат Абдураимов тандеми шарҳлаб боради.

Евро-2016 мусобақасининг плей-офф босқичидан бошлаб Россиянинг “МАТЧ ТВ” телеканали таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, “UzReport TV” телеканали орқали шарҳлаб боради.

Маълумот учун, Александр Елагин шу йилнинг бошида ҳам юртимизга ташриф буюриб, Англия Премер-лигаси ўйинларини “UzReport TV” телеканали орқали шарҳлаб борганди.

“UzReport TV” телеканали орқали Евро-2016 баҳсларини томоша қилинг ҳамда севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru