140
Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.
Беларус аёллар иттифоқи раиси Ольга Шпилевская Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мазкур форум ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- "Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида энг катта улушга эга давлатлар Осиё минтақасида жойлашгани боис ушбу форумдаги иштирокимиз биз учун муҳим. Сабаби биз бу давлатлар қанчалик жадал ривожланаётганини кўриб турибмиз. Биз улар ютуқларини соғлиқни сақлаш, инновациялар соҳаларида ҳам, айрим технологик ечимларда ҳам кўриб турибмиз. Шу боис тажриба алмашиш жуда фойдали деб ҳисоблаймиз.
Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд. Белорус ва Ўзбекистон тадбиркор аёллар форуми ҳали хотирамизда, унда аниқ шартномалар имзоланди. Бизнинг дўстона муносабатларимиз аллақачон ишбилармонлик ва ҳамкорлик доирасидан четга чиққан.
Форум 10 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир соҳа кенг доирада муҳокама қилинади. Бунга гендер тенглик ва хотин-қизларнинг иқтисодиётдаги, давлат бошқарувидаги, жамият ҳаётидаги иштироки, атроф-муҳит ва оилавий муаммолари киради. Буларнинг барчаси аёллар учун манфаатлидир. Шу боис, ўйлайманки, бу тажриба алмашиш ва мулоқотлар барча мамлакат аёллари учун фойдали ва муҳим бўлади.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Камаловнага ушбу форумга Беларус аёллар иттифоқини таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Беларус хотин-қизларининг сизлар билан бўлишмоқчи бўлган маълумотлари етарлича. Чунки бизнинг жамоатчилик фаолиятимиз ва жамоат ташкилотимиз мутлақо барча давлат органлари вакиллари: бизнес ва соғлиқни сақлаш вакилларини ўз ичига олган ташкилот ҳисобланади. Ва бугунги кунда Беларус аёлларининг давлат бошқарувидаги иштироки катта, шунинг учун биз ўз тажрибамиз билан ўртоқлашишдан мамнунмиз. Давлатимиз раҳбарининг ўзи аёллар президенти эканини айтганини ҳисобга олсак, Беларусда аёллар ҳаракати қанчалик қўллаб-қувватланаётганини тушунамиз", - дейди Ольга Шпилевская. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди