123
Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди?
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Нур Азиа Моҳд Авал Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мазкур форум ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- "Аввало, Ўзбекистон ҳукуматини "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги нуфузли Осиё аёллари форумини ўтказаётгани билан табриклайман.
Бу ташаббус Ўзбекистон Президенти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида илгари сурилган эди. Самарқандда бўлиб ўтадиган форум Ўзбекистоннинг халқаро майдонларда билдирилган таклифлари ҳаётга татбиқ этилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Мазкур форум Ўзбекистоннинг хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, жамиятнинг барча жабҳаларида гендер тенглиги кун тартибини илгари суриш бўйича қатъий интилишидан далолат беради. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда қабул қилинган қонун ҳужжатларига аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қўшимчалар алоҳида эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайман.
Форум хотин-қизлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бу борадаги тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилиш учун Осиё минтақасида ўзига хос мулоқот майдонини яратади.
Анжуманга таклиф этилганим ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Малайзия тажрибаси билан ўртоқлашиш имкониятидан фахрланаман. Малайзия кўп динли ва кўп маданиятли жамият бўлиб, уларнинг 60 фоизи мусулмонлардир. Ишончим комилки, тадбир барчага бир-бири билан тажриба алмашиш имкониятини беради.
Дўст Ўзбекистонга яна ташриф буюраётганимдан жуда хурсандман. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатаман. Ҳар бир ташриф менга қонунчилик даражасида ҳам, жамиятнинг кундалик ҳаётида ҳам тобора кўпроқ ижобий ўзгаришларга гувоҳи бўлиш имконини беради", - дейди Нур Азиа Моҳд Авал. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар