22:36 / 10.05.2024
120

Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"

Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.

Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари, хотин-қизлар жамиятлари уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Ҳийла Ҳаммад ал-Макаими Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мазкур форум ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- "Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Ушбу форумнинг асосий мақсади аёлларнинг имкониятларини иқтисодий даражада кенгайтириш, шунингдек, семинарлар ёки таълим ва тренинглар орқали унинг имкониятларини оширишдир.

Ушбу форумда тажриба алмашишдан бошлаб, гендер тенглиги, аёллар ва болаларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш каби аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга бағишланган айрим сессиялар мавжуд.

Қувайт Хотин-қизлар уюшмаси учун ушбу конференцияда иштирок этиш жуда муҳим. Мазкур иттифоқнинг асосий мақсади ва асосий йўналиши Қувайт аёллари ва уларнинг ишлари ва ютуқларини халқаро миқёсда намойиш этишдир.

Бу турдаги халқаро фаолиятга эътибор қаратиш аёллар учун, Қувайт аёллари учун тажриба алмашиш ва халқаро тармоғини кучайтириш учун муҳим восита ва муҳим имконият бўлади
", - дейди Др. Ҳийла Ҳаммад ал-Макаими.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"