Бокуда беморнинг олиб ташланадиган оёғи ўрнига бошқаси ампутация қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 14:53 ZAMIN.UZ / Жамият / 26 Июн 2016 года
560

Бокуда беморнинг олиб ташланадиган оёғи ўрнига бошқаси ампутация қилинди

Бокуда беморнинг олиб ташланадиган оёғи ўрнига бошқаси ампутация қилинди

Озарбайжонда хатолик туфайли бир оёғи олиб ташланган аёлнинг иккинчи оёғи ҳам олиб ташланадиган бўлди, деб маълум қилди "Кун" нашри

Қанд касаллигидан азият чекувчи Тарлан Алиеванинг чап оёғини олиб ташлаш керак бўлган. Аёл Ангиология ва микрожарроҳлик марказида операция қилинган. 82 ёшли аёлнинг яқинлари унинг чап оёғи ўрнига ўнг оёғи олиб ташлангани кўриб, эсанкираб қолишган. Ушбу ҳолат бўйича Ясамал тумани прокуратураси Озарбайжон Жиноят кодексининг "Эҳтиётсизлик туфайли соғлиққа оғир зиён етказиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Тегишли экспертизалар белгиланди.

"Бугун тиббий мутахассислар ва марказ комиссияси иштирокида йиғилиш бўлди, унда беморнинг иккинчи оёғини ҳам олиб ташлашга қарор қилинди. Беморнинг яқинлари бунга рози бўлишди. Эртага бемор яна операция қилинади", деб айтди Шемседдинский.

Унинг айтишича, операцияни унинг ўзи ўтказади.

Алиевани операция қилган жарроҳ Валех Керимовнинг айтишича, бу "ақлбовар қилмас ҳолат" механик хатолик туфайли юз берган, "бунинг устига беморнинг иккала оёғи ҳам ампутация қилиниши керак бўлган".

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru