Россия бош прокуратураси ўзбекистонлик жиноятчини Ўзбекистонга қайтарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия бош прокуратураси ўзбекистонлик жиноятчини Ўзбекистонга қайтарди

Россия бош прокуратураси ўзбекистонлик жиноятчини Ўзбекистонга қайтарди

Россия ҳудудида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланиб қўлга олинган Бекжон Худойқулов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ихтиёрига жўнатилди. Бу ҳақида Россия федерациясининг Бош прокуратураси матбуот хизматига асосланиб, "podrobno.uz" нашри хабар бермоқда.

2012 йил январида Бекжон Худойқулов Ўзбекистонда бир қанча танишларининг ишончига кириб, уларни Россия ҳудудига ишлаш учун таклиф қилади ва ҳамроҳлари билан Новосибирск шаҳрига боради. Бу шаҳарда уларни Худойқуловнинг отаси кутиб олади ҳамда алданган ҳамюртларининг паспортларини тортиб олиб, жабрланувчиларни озарбойжонлик одамга сотиб юборади. Лекин, ўшанда кўп ўтмасдан, Бекжон Худойқулов рус полицияси томонидан ҳибсга олинган эди.

"Бу жиноят учун Россия қонунларига кўра, 10 йиллик қамоқ муддати тайинланади. Лекин, Ўзбекистон томонининг сўровига биноан Бекжон Худойқулов Тошкентга жиноий жавобгарликка тортилиши учун қайтариб юборилди "- дейилади Россия бош прокуратурасида эълон қилинган хабарда.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru