Буюк Британияда юзлаб қочқин болалар изсиз ғойиб бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буюк Британияда юзлаб қочқин болалар изсиз ғойиб бўлган

Буюк Британияда юзлаб қочқин болалар изсиз ғойиб бўлган

Буюк Британияга катталар кузатувисиз келган юзлаб қочқин болалар мамлакат ҳудудида ғойиб бўлишди, деб ёзмоқда The Independent нашри мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги беш йилда мамлакатга катталарсиз 9287 нафар вояга етмаган бола кириб келган. Улар, оилалар ва болалар уйларига тақсимланган эди. Шундан сўнг, ижтимоий соҳа ходимлари уларнинг янги шароитларга мослашиб кетганини назорат қилишлари талаб этилади.

Бироқ, шу давр мобайнида 360 нафар бола бедарак йўқолган. Ҳукумат эса, уларнинг қаердалиги борасида аниқ маълумотга эга эмас, деб ёзади нашр. Бунда икки юздан ортиғи ижтимоий хизматчилар билан икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери мулоқот қилишмаган.

Уларнинг одам савдоси қурбони, жинсий тажовуз ва ёки қулликка дучор бўлгани эҳтимол. Бундан ташқари, болалар руҳий азият, тушкунлик, ҳукуматга ишончсизлик ҳамда депортация хавфидан қўрқиб, қочиб кетган бўлиши ҳам мумкин.

Англия болалар комиссари Анна Лонгфилд аллақачон ҳукуматга мурожаат қилиб, йўқолган болаларни қидириш ишларини бошлаб юборишга чақирган.

Аввалроқ, Германияда 18 ёшдан кичик қочқин болаларнинг шу йил бошидан бери йўқолганлари сони қарийб 9 минг нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди.

Манба: Кун.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru