Вашингтон ва пекин ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши 20 минг америкаликнинг ишсиз қолишига олиб келиши мумкин, деди Хитойнинг энг бой кишиси, Dalian Wanda Group корпорацияси раҳбари Ван Цзянлин. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар қилмоқда.
Хитой халқаро радиосининг маълум қилишича, бу ҳақда Ван Цзянлин АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг "ягона Хитой" сиёсати ҳақидаги фикрларига жавобан бутунхитой бизнес саммитида айтган.
"Мен АҚШга ўн миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритганман, 20 минг иш ўрни яратганман. Агар бирор нотўғри ҳаракат содир бўлса, бу йигирма минг киши ишсиз қолади", — деган хитойлик миллиардер.
Илгарироқ Доналд Трамп Fox News телеканалига интервьюсида Пекин унга Тайван билан муносабатлар масаласида ақл ўргата олмаслигини айтганди. У АҚШ нима учун "ягона Хитой" сиёсатини маъқуллаши лозимлигини тушунмаслигини билдирганди. Бунга жавобан ХХР ТИВ вакили Гэн Трампнинг баёнотидан "жиддий хавотирда" эканлигини билдириб, Тайван масаласи Хитойнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига масаласи эканлигини айтганди.
"Хужун" тадқиқот ташкилотининг маълумотига кўра, Dalian Wanda корпорацияси раҳбари Ван Цзянлиннинг бойлиги 32,1 миллиард доллар бўлиб, у Хитойнинг энг бой кишиси саналади.
Dalian Wanda офис ва тураржой бинолари қуриш, спорт, туризм, кино соҳаси билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди