Британиялик ҳарбий журналист, Иккинчи жаҳон уруши бошлангани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Клэр Ҳоллингуорт 105 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Би-Би-Си"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Манба маълумотига кўра, у ўзи 60 йилдан буён истиқомат қилиб келган Ҳонгконгда вафот этган.
Ҳоллингуорт хоним 1939 йилнинг сентябрида Польшадан Германияга кетаётганида немис қўшинлари чегарани бузиб ўтаётганига гувоҳ бўлиб қолганди. У дарҳол ўз кўрганлари ҳақида хабар тарқатган.
Ўзининг журналистик фаолияти давомида у Вьетнам, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон ва Яқин Шарқда ишлаган, шунингдек, Хитойдаги маданий инқилоб воқеаларини ёритган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди