Pepsi ичимлигини ишлаб чиқарувчи компания ўз маҳсулоти таркибидан ширин таъм берувчи аспартам (Е951) моддасини олиб ташлашга қарор қилди. Бунга кўплаб истеъмолчилардан тушган шикоятлар сабаб бўлган. Унга кўра, ушбу модда инсон организмига акс таъсир кўрсатади, деб ёзади Kun.uz.
Италиялик мутахассислар 2005 йилда бу борада тажриба ўтказишган ва унда кўплаб кемирувчиларга оз миқдорда аспартам дозасини беришган.
Бунинг натижасида деярли барча кемирувчиларда онкологик касалликлар келиб чиққан. Бироқ АҚШлик мутахассислар бу маълумотни рад этишди ҳамда юздан ортиқ тажрибалар ўтказишгани ва уларнинг барчаси ижобий натижа қайд этганини маълум қилишган.
Шуни таъкидлаш лозимки, аспартамдан фойдаланишга 1980 йилдан бери рухсат берилган. У нафақат пепси-кола, балки бошқа кўплаб сақич ва қуруқ нонушталар таркибига ҳам қўшилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди