Бухорода икки почтачи 118 пенсионернинг пулини ўзлаштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бухорода икки почтачи 118 пенсионернинг пулини ўзлаштирди

Бухорода икки почтачи 118 пенсионернинг пулини ўзлаштирди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида икки почтачи 118 нафар пенсионернинг умумий 13 миллион сўм миқдоридаги пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда, UZ24’га асосланиб, Anhor.uz хабар бермоқда.

Фирибгарлар қуйидаги тартибда иш олиб боришган: улар газета дўконидан квитанция бланкаларини сотиб олиб, пенсионерларни йўқ қарзларни тўлашга мажбур қилишган.

Кекса кишиларда почтачиларнинг ҳаракатлари қонунийлигига шубҳа уйғонмаслиги учун улар ўзлари ишлайдиган “Ўзбекистон почтаси” компаниясининг Бухоро филиали Вобкент тармоғи “Кумушкент” алоқа бўлими бошлиғининг махсус муҳридан олдиндан фойдаланишган.

Тез орада жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган. Оқибатда улар тегишли жазо олишган ва етказилган зарарни тўла қоплаб беришган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru