“Титаник” ҳалокатида омон қолган йўловчининг мактуби 12 минг долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Титаник” ҳалокатида омон қолган йўловчининг мактуби 12 минг долларга сотилди

“Титаник” ҳалокатида омон қолган йўловчининг мактуби 12 минг долларга сотилди

“Титаник” кемасининг ҳалокатида омон қолган аёл йўловчилардан бири, таниқли британ дизайнери Люсиль Дафф-Гордоннинг мактуби Бостондаги RR Auction кимошди савдо уйида 11,9 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Boston Herald газетаси хабар берди.

Дафф-Гордон хоним ва унинг эри ўз ҳаётларини сақлаб қолган қайиқ 40 кишига мўлжалланган бўлса-да, унга бор-йўғи 12 киши олинган. Кейинчалик эр-хотин кема экипажига пул бериб, қолган йўловчиларни кутиб ўтирмай, кемани тарк этганликда айбланган. Бироз ўтиб эса, улардан бу айблов олиб ташланган.

Матбуот эр-хотин Дафф-Гордонлар ўз жонларини сақлаб қолган қайиққа “пул қайиғи” деб ном беришган. 1912 йилда Люсиль томонидан дугонасига ёзилган мактубда у журналистлар устидан шикоят қилиб қуйидаги сўзларни ёзган:
“Биз жонимизни сақлаб қолаётганимизда худди нотўғри иш қилгандек таассурот пайдо бўляпти. Ахир бу ғазабни келтирмайдими?”.

Мактубни сотиб олган одамнинг исми ошкор қилинмади.

Дафф-Гордон 20 аср бошларидаги энг етакчи британ модельерларидан бири бўлган. Унинг Лондондаги нуфузли модалар уйи шохобчалари Париж, Нью-Йорк ва Чикаго шаҳарларида фаолият юритган.

Маълумот учун, 1912 йилнинг 10 апрелида “Титаник” Англиядаги Саутгемптон портидан Нью-Йоркка йўл олган. Тўрт кун ўтгандан сўнг, умуман чўкмайдиган деб ҳисобланган лайнер Шимолий Атлантикада айсберг билан тўқнашувдан кейин чўкиб кетган. Кема бортидаги 2224 нафар йўловчидан 1,5 мингдан зиёдроғи ҳалок бўлган.

2012 йили “Титаник” кемаси оркестри раҳбари, британиялик скрипкачи Уоллес Хартлининг кема ҳалокатга учрашидан 5 кун олдин ёзган мактуби кимошди савдосида деярли 155 минг долларга сотилган эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru