«Барселона» Верратти учун 60 миллион евро тўлашга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2016 | 16:43 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Апрел 2016 года
548

«Барселона» Верратти учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

«Барселона» Верратти учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

“Пари Сен-Жермен” клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти “Барселона” жамоаси раҳбариятининг асосий мақсадларидан бирига айланган. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Каталониялик клуб парижликларга 60 миллион евро такоиф қилишга тайёр.

23 ёшли Италия терма жамоаси аъзосининг ўзига бонусларни инобатга олмаганда йилига 6 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома имзолашга имкони такдим этилади.

Хабар қилинишича, томонлар бу борада дастлабки музокаралар ўтказишган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Верратти “ПСЖ” билан битимини 2020 йилга қадар узайтирганди. Унинг маоши 4 миллион еврога қадар ошди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru