18:55 / 06.05.2024
151

Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди

Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди
Япониянинг Токио шаҳрида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.

Марказий жанг биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда WBC камари учун мажбурий даъвогар, собиқ жаҳон чемпиони Луис Нери ўртасида кечди.

Биринчи раундда Иноуэ кутилмаганда нокдаунга учради. Иккинчи раундда эса япониялик боксчи устунлик қилди. 6-раундда эса Наоя Луисни нокаутга учратди.

Бу Наоянинг декабрь ойида Марлон Тапалесни мағлуб этиб, мутлақ чемпионга айланганидан кейинги илк ҳимоя жанги бўлди.

Иноуэ ҳисобида 26 та ғалаба (23 та нокаут) мавжуд.

Қайд этиб ўтиш жоиз, япониялик боксчи сентябрь ойида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга кўтарилади. Муроджон WBA камарига даъвогар саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди