21:52 / 08.05.2024
112

Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Бугун "Реал" ярим финалнинг жавоб баҳсида "Бавария"ни қабул қилади. "Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

Маълумот учун, ЕЧЛ ярим финалининг илк ўйинида "Бавария" ва "Реал" 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

- "Бавария" – жуда ва жуда яхши жамоа. Ўтиш фазаларида уларга тенг келадигани йўқ. Уларда жуда уста ва хавфли ҳужумчилар бор. Энг зўр ўйинимизни кўрсатишимиз мумкин ва шунга ҳаракат қиламиз.

ЕЧЛ финали – мавжуд ўйинлар ичида энг зўри. Бу ўйинда иштирок этишни барча истайди. У ерда яна бир марта бўлишни истайман
, - дейди Карло Анчелотти.

Маълумот учун, "Реал" "Бавария" ўртасидаги жавоб баҳси, бугун соат 23:59 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди