
Бугун "Реал" ва "Бавария" ЕЧЛнинг иккинчи финалчисини аниқлашади. Ушбу ўйиндан олдин "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Афсуски, бу "Бавария" учун соврин ютиш учун охирги имконият. Ўйлайманки, бу нарса бизни ғалабага чанқоқроқ қилади. ЕЧЛ энг обрўли ва ўта қийин турнир.
Ярим финалнинг жавоб ўйинига келаётганингда барчаси тушунарли бўлади. Вазифа аниқ, олдинга қадам босиш керак. Иккала жамоа ҳам ўйинга борини беради. Концентрация икки томонда ҳам юқори. Ўйинга тўлиқ қўшилиб кетишимиз лозим. Бу ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Томас Тухель.
Маълумот учун, "Реал" "Бавария" ўртасидаги жавоб баҳси, бугун соат 23:59 да старт олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар