Испания Примераси, 36-тур: "Реал" "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, Примерада 1-ўринга кўтарилиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 00:03 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Май 2016 года
331

Испания Примераси, 36-тур: "Реал" "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, Примерада 1-ўринга кўтарилиб олди

Испания Примераси, 36-тур: "Реал" "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, Примерада 1-ўринга кўтарилиб олди

Испания Примераси 36-турида "Реал Сосьедад" ўз майдони "Аноэта"да Мадриднинг "Реал"ини кутиб олди. Учрашув мадридликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Реал" етакчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема жароҳатлари туфайли учрашувни ўтказиб юбордилар. Учрашувдаги ягона голни 80-дақиқада Гарет Бэйл киритди.

"Реал" 84 очко тўплаб, "Атлетико" ва "Барселона"ни 2 очко ортда қолдириб, мусобақа жадвалига бошчилик қилмоқда. Бироқ "матрасчилар" ва каталонияликлар ҳали ўз учрашувларини ўтказмадилар. "Реал Сосьедад" 42 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси. 36-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид – 0:1
Гол: Бэйл, 80 (0:1).


Манба: Кун.уз

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru