Раньери «Лестер»нинг ёзги трансферлар вақтидаги режаларини ошкор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-05-2016 | 17:40 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Май 2016 года
1 315

Раньери «Лестер»нинг ёзги трансферлар вақтидаги режаларини ошкор қилди

 Раньери «Лестер»нинг ёзги трансферлар вақтидаги режаларини ошкор қилди

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери олдиндаги ёзги трансферлар вақтида жамоага суперюлдузлар жалб этиш режаси йўқлигини маълум қилди.

«Бизга суперюлдузлар керак эмас. Мен жамоа таркибини кучайтиришни истайман, аммо таркибни юлдузлар билан тўлдиришни эмас. Биз учун келгуси мавсумда еврокубокларда муносиб иштирок этиш ва Англия чемпионатида кучли ўнликда қолиш муҳим.

Ҳозирча, бизга қанча футболчи керак эканини аниқ айтиб бўлмайди - Беш, олти, етти ёки саккиз? Агар жамоамдагилардан кимдир бизни тарк этмоқчи эканини айтса, уни бу фикридан қайтаришга ҳаракат қиламан. Ахир бу фантастик жамоа.

Биз Англия чемпиони бўлдик ва яқин йиллар ичида яна бошқа совринлар учун ҳам курашамиз. Агар футболчиларимиздан кимдир кетишга қарор қилса, кейин у билан нима содир бўлишини тахмин қилиш қийин. Бу ерда эса у қироллардек илтифотга эга бўлиши мумкин. Кетишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак, ҳеч бўлмаса яна бир жамоада қолиб, қайси жой ўзи учун яхшилигини билиб олиши керак», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради "Кун" нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru