Рио-де-Жанейрода Олимпия қишлоғи очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 15:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Июл 2016 года
677

Рио-де-Жанейрода Олимпия қишлоғи очилди

Рио-де-Жанейрода Олимпия қишлоғи очилди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида спортчилар мусобақа чоғида яшашига мўлжалланган Олимпия қишлоғи очилди. Бу ҳақда, «ТАСС»’га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

31 бинодан иборат турар-жой мажмуаси 10500 спортчи ва 7000 терма жамоалар делегациялари аъзоларига мўлжалланган бўлиб, ундаги турар-жойларнинг умумий сони 10160 тани ташкил этади. Қишлоқ ҳудудида, шунингдек, теннис кортлари, футбол майдонлари, еттита ҳовуз, клиника, тренажёр зали бор.

Олимпия қишлоғининг тамаддихонаси учта футбол майдонига тенг ҳудудни эгаллайди. Спортчилар кўплаб давлатларнинг миллий таомларидан тановул қилиш имкониятига эга бўлади.

Олимпия қишлоғининг қурилиш харажатлари 1,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Лойиҳа инвестори Карвалью Хоскен мамлакатдаги иқтисодий вазият туфайли улкан зарар кўриши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru