International Champions Cup. «ПСЖ» Англия чемпиони дарвозасига жавобсиз 4 гол йўллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-07-2016 | 14:17 ZAMIN.UZ / Спорт / 31 Июл 2016 года
435

International Champions Cup. «ПСЖ» Англия чемпиони дарвозасига жавобсиз 4 гол йўллади

International Champions Cup. «ПСЖ» Англия чемпиони дарвозасига жавобсиз 4 гол йўллади

International Champions Cup доирасида «ПСЖ» - «Лестер» учрашуви ниҳоясига етди. Учрашувда парижликлар жамоаси футболчилари Англия чемпиони дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллади, дейилади "Кун" нашрида.

Ўйиннинг 26-дақиқасида парижликлар Эдинсон Кавани пенальтини аниқ амалга ошириши эвазига олдинга чиқди. Ўйиннинг қолган қисмида Англия чемпионлари дарвозаси Нанитамо Иконе, Лукас Моура ва Одсонн Эдуар каби футболчилар томонидан бир мартадан ишғол этилди - 4:0.

«ПСЖ» турнир доирасидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди ва 9 очко билан турнирнинг Шимолий Америка қисмидаги жамоалар орасида яққол етакчига айланди. Унай Эмери шогирдлари бунгача «Интер» ва «Реал»ни катта устунлик билан мағлубиятга учратганди.

«Лестер» 2 учрашувда 1 очко олиб, тўққизинчи ўринда қолмоқда. Жамоа биринчи турда «Селтик» билан дуранг ўйнаганди.

International Champions Cup
Карсон, АҚШ
ПСЖ (Франция) – Лестер (Англия) – 4:0

Голлар: 1:0 – Кавани (26, пен.), 2:0 – Иконе (45), 3:0 – Лукас Моура (64), 4:0 - Эдуар (90)

"ПСЖ": Ареоля, Менье (Орье, 80), Давид Луиз (Крыховяк, 61), Кимпембе (Жоржен, 80), Максвелл (Курзава, 79), Ди Мария (Каллегари, 62), Пасторе (Рабьо, 62), Тиаго Мотта (Нкунку, 62), Стамбули (Лукас Моура, 61), Иконе (Эдуар, 80), Кавани (Бен-Арфа, 61).

"Лестер": Шмейхель, Эрнандес (Симпсон, 46), Хут, Морган, Чилуэлл (Фухс, 46), Марез (Грэй, 66), Менди (Кинг, 66), Амарти (Дринкуотер, 46), Шлупп (Олбрайтон, 46), Ульоа, Окадзаки (Муса, 46).

Огоҳлантиришлар: Кимпембе, 51 – Эрнандес, 9.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru