Жозе Моуринью: Бутун учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди, мен ўйиндан қониқдим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жозе Моуринью: Бутун учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди, мен ўйиндан қониқдим

Жозе Моуринью: Бутун учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди, мен ўйиндан қониқдим

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Борнмут"га қарши кечган Англия Премьер-лигасининг 1-туридан кейин ўзининг фирклари билан ўртоқлашди.

"Мен жуда хурсандман. "Борнмут" клуби ҳар доим мавсумни кучли бошлайди, лекин биз бугун ўйин тизгинини ўзи қўлимизда ушлай олдик.

Иккинчи бўлимда биз ишончлироқ ҳаракат қилдик. Аммо, АПЛда "Борнмут" клуби билан ўйиндаги ҳар қандай хато, гол билан тугайди. Лекин, учрашув тўлиқ бизнинг назоратимиз остида кечди, мен ўйиндан қониқдим.
Иброҳимович ҳалигача "Олтин тўп" ни қўлга киритмаганлиги ажабланарни.

Погба жуда яхши ҳаракат қилди, у бетакрор ўйинчи. У "МЮ" сафида асосий ролни ўйнайди.

Август ойида ҳамма ҳам ҳар бир ўйинда майдонга тушиши учун имкониятга эга бўлмайди, бироқ сентабрда Европа лигаси ҳамда Лига кубоги ўйинлари пайтида, ҳар кимга имкон берилади” – дейди Моуринью.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru