"МЮ" Иброҳимович дубли эвазига "Саутгемптон"ни ютди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"МЮ" Иброҳимович дубли эвазига "Саутгемптон"ни ютди

"МЮ" Иброҳимович дубли эвазига "Саутгемптон"ни ютди

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 2-турида ўз майдонида "Саутгемптон"ни 2:0 ҳисобида ютди. Поль Погба "МЮ"га қайтгандан кейин ўзининг биринчи учрашувини ўтказди ва ўйиннинг бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди.

"МЮ" сафида иккала голни ҳам Златан Иброҳимович киритди: у 1-бўлимда Уэйн Рунининг тўп узатишидан кейин боши билан рақиб дарвозасини ишғол қила олди, 2-бўлимда эса пенальтини ишончли амалга оширди.

Англия Премьер-лигаси. 2-тур
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон – 2:0
Голлар:
Иброҳимович, 36 (1:0); Иброҳимович, 52 (2:0, пен).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru