Хакерлар WADA маълумотлар базасидан ўғриланган ҳужжатларнинг 5-қисмини чоп этдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакерлар WADA маълумотлар базасидан ўғриланган ҳужжатларнинг 5-қисмини чоп этдилар

 Хакерлар WADA маълумотлар базасидан ўғриланган ҳужжатларнинг 5-қисмини чоп этдилар

Fancy Bears хакерлик гуруҳи 23 сентябрда Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) маълумотлар базасидан ўғриланган ҳужжатларнинг 5-қисмини чоп этди.

Рўйхатда WADA’дан даволаш мақсадида тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат олган спортчилар номи келтирилган. Ҳаммаси бўлиб 13 та давлатдан 41 нафар спортчининг номи келтирилган. Улар орасида Москванинг "ЦСКА" баскетбол жамоаси ўйинчиси, сербиялик Милош Теодосич ва номдор велопойгачи Фабиан Канчеллара номлари тилга олинган.

Хакерлик гуруҳи тақиқланган моддаларни қабул қилишга рухсат олган спортчилар рўйхатларини босқичма-босқич чоп этиб бормоқда. Агентлик чоп этилган маълумотлар ҳақиқийлигини тан олди.

Бундан аввал чоп этилган 4-қисмда испаниялик теннисчи Рафаэль Надал, британиялик югурувчи Муҳаммад Фараҳ ва венгриялик сузувчи Ласло Чех номлари бўлган. Маълумотларнинг 1-қисми хакерлик гуруҳи сайтида 13 сентябрда чоп этилган. Ўша қисмда АҚШлик спортчилар: опа-сингил теннисчилар Венус ва Серена Уильямс, Риодаги Олимпиада олтин медаллари соҳибаси, гимнастикачи Симона Байлз ва баскетболчи Елена Делле Донн номлари бўлган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru