Ўта оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев расман спорт оламидаги фаолиятини тугатаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда “Ntv” хабар бермоқда.
Боксчининг қарори ҳақида унинг собиқ менежери Тимур Дугазаев ОАВга маълумот берар экан, ушбу қарор Чагаевнинг саломатлигидан келиб чиқиб қабул қилинганини айтди.
“Руслан спорт оламидаги фаолиятини кўриш қобилиятининг пасайиши муносабати билан тугатди. Биз унга Лукас Браун билан чиройли хайрлашув жанги ўтказишни таклиф қилдик, буни уюштириб бера олардик. Бироқ Руслан саломатлик жангдан азизроқ, деган фикрда бунга рози бўлмади”, дейди Дугазаев.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Руслан Чагаев 1978 йилнинг 19 октябрида Андижонда туғилган. Оилали, турмуш ўртоғи Виктория шифокор. Уларнинг Артур ва Алан исмли ўғиллари бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди