51 ёшли Ҳопкинс ўзининг сўнгги жангида нокаутга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-12-2016 | 19:19 ZAMIN.UZ / Спорт / 18 Декабр 2016
255

51 ёшли Ҳопкинс ўзининг сўнгги жангида нокаутга учради

51 ёшли Ҳопкинс ўзининг сўнгги жангида нокаутга учради

Америкалик таниқли боксчи, тарихдаги энг ёши улуғ жаҳон чемпиони, 51 ёшли Бернард Ҳопкинс ўзининг сўнгги жангида ватандоши Жо Смитга қарши рингга чиқди ва уни аламли мағлубият билан якунлади.

WBC (Жаҳон бокс кенгаши) версиясининг 79,38 кг'гача бўлган вазн тоифасида Халқаро чемпион номи учун кечган 12 раундли жанг Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтди. Жанг саккизинчи раундда Смитнинг техник нокаут натижасидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳопкинс рақибининг давомли зарбаларидан кейин жангни давом эттира олмади.

Ҳакамларнинг жанг якунланган вақтга қадар қўйган баҳоларига кўра, очколар бўйича Смит етакчилик қилган - уч ҳакамдан икки нафари жангни унинг фойдасига баҳолашган: 67-66 ва 69-64. Учинчи арбитр эса жангни Ҳопкинснинг фойдасига баҳолаётган бўлган: 67-66.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳопкинс 2014 йилнинг ноябрида россиялик Сергей Ковалёвга мағлуб бўлганидан буён рингга чиқмаган ва WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) ҳамда IBF (Халқаро бокс федерацияси) версияларининг жаҳон чемпиони унвонларини қўлдан бой берган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru