Анчелотти: «Реал» бу таркиб билан кўп нарсага қодир » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Анчелотти: «Реал» бу таркиб билан кўп нарсага қодир

Анчелотти: «Реал» бу таркиб билан кўп нарсага қодир

«Реал» бош мураббии Карло Анчелотти ўз шогирдларининг кўрсатаётган ўйинларидан хурсанд эканини яширмади, Бу ҳақда «championat.ru »га асосланиб «stadion.uz» хабар бермоқда.

Мадрид клуби қаторасига 17 учрашувда ғалаба қозонмоқда.

«Бу жамоа янада яхши бўлиши мумкинми, буни айтиш қийин. Агар зўр бериб ишласак, мумкин. Ўйинчилар олдига қанчалик яхши ўйнай олишлари кўрсатишлари учун қандайдир чегара белгилаш керак эмас. Ҳеч қандай чегара бўлмайди.

Ўйинчилар ҳозир ажойиб ўйнашмоқда ва олдиларига қўйиган вазифаларни бажаришмоқда. Бизда футболга жиддий қарайдиган ажойиб таркиб бор.

«Реал» - катта бир оила. Ўйинчилар ўзаро яхши муносабатдалар, бундан жуда хурсандман. Умид қиламанки, ҳали ғалаба қозонишда узоқ давом этамиз. Бу таркиб билан исталган тўсиқлардан ўта оламиз», - дейди Анчелотти.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru