“Уимблдон”да рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-07-2015 | 10:41 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Июл 2015 года
802

“Уимблдон”да рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

“Уимблдон”да рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” теннис турнирининг чоршанба кунида рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди, деб хабар беради «Olamsport.com».

Теннис баҳслари ўтказилаётган мажмуага яқин жойда жойлашган метеорологик станция 35.7° даража иссиқ ҳавони кўрсатган. Бу маълумотни Буюк Британия Метеорология хизмати ҳам тасдиқлади.

Таққослаш учун, сўнгги бор 1976 йилги турнирда 34,6 даража иссиқ қайд этилган эди. Демак, деярли 40 йиллик рекорд янгиланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru