Италия “А” сериясидаги жамоалар сони қисқариши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-12-2014 | 19:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Декабр 2014
796

Италия “А” сериясидаги жамоалар сони қисқариши мумкин

Италия “А” сериясидаги жамоалар сони қисқариши мумкин

Италия футбол федерацияси президенти Карло Тавеккио 2016/17 йилги мавсумда “А” серияда қатнашадиган жамоалар сонини 20 тадан 18тага камайтириш режаси борлигини маълум қилди. Бу ҳақида Италия футбол амалдорининг сўзларига асосланиб, “Corriere della Sera” нашри хабар бермоқда.

“2015 йил давомида биз бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрамиз ва 2016 йилдан бошлаб чемпионатдаги жамoалар сонини 18тага тушириш бўйича федерация аъзолари ичида сайлов ўтказиб, бир қарорга келамиз”, дейди Тавеккио.

Эслатиб ўтамиз, Италия футбол биринчилигида 2003/04 йилги мавсумгача 18 жамоа қатнашар эди.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru