Зидан мураббийлик қилган биринчи ўйинда “Реал” “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида ер тишлатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2016 | 12:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Январ 2016 года
602

Зидан мураббийлик қилган биринчи ўйинда “Реал” “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида ер тишлатди

Зидан мураббийлик қилган биринчи ўйинда “Реал” “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида ер тишлатди

Испания чемпионатининг 19-тури доирасида ўтказилган учрашувда Мадриднинг “Реал” жамоаси “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ҳисобни 15-дақиқада Карим Бензема очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Гаррет Бэйл иккинчи голга муаллифлик қилди.

Иккинчи таймда Бэйл яна иккита (49, 63-дақиқаларда), Бензема эса битта (90-дақиқада) голга муаллифлик қилишди.

Шунингдек, 19-тур доирасида “Барселона” ҳам йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: “Гранада”нинг дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўлланди. Месси хет-трик муаллифига айланди; охирига голни Неймар урди.

Турнинг ҳозиргача ўтказилган бошқа учрашувлари қуйидаги натижалар билан якун топди:

“Хетафе” – “Бетис”: 1:0
“Севилья” – “Атлетик”: 2:0
“Леванте” – “Райо Вальекано”: 2:1

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru