Сон Хен Мин: «Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ, муҳими ғалаба» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 14:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
678

Сон Хен Мин: «Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ, муҳими ғалаба»

Сон Хен Мин: «Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ, муҳими ғалаба»

Матбуот анжуманида иштирок этган Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хен Мин терма жамоанинг эртанги ўйин учун режалари ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берди. Айни дамда Леверкузеннинг "Байер "клубида тўп сураётган истеъдодли ҳужумчи терма жамоа Австралияга чемпион бўлиш учун келганини айтиб ўтди.

"Биз Австралияга чемпион бўлиш учун келдик. Шу боис охиригача курашамиз. Эртага Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйинга тайёрмиз", - дейди кореялик ҳужумчи.

"Тўрт йил олдинги мусобақада анча ёш эдим. Ҳозир анча тажриба тўпладим. Агар мураббий менга ишонч билдирса бор кучим билан ўйнаб терма жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Футболда муҳими ғалаба. Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ, муҳими ғалаба қозонсак бўлди", - деди Сон Хен Мин.

Манба: www.Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: afcasiancup

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru