Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-01-2015 | 12:01 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Январ 2015 года
648

Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим"

Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим"

"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано Испания кубогида "Атлетико"га қарши учрашув ҳаками адашганлиги ва каталонияликлар дарвозасига пенальти нотўғри белгиланганини билдирди.

"Биринчидан, бу жарима майдони ташқарисида эди. Иккинчидан, мен қоидани бузмаган эдим. Аммо мен хотиржамман, бу футбол, рақиб билан тўқнашувлар бўлиб туради.

Уларнинг биринчи дақиқадаги голига келсак, бу бизнинг хатоларимиз эмас, кўпроқ Фернандо Торреснинг хизмати бўлди", - дейди Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда "Барселона" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Манба: stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru