Хитойлик миллиардер «Милан» футбол клубининг акцияларини сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик миллиардер «Милан» футбол клубининг акцияларини сотиб олмоқчи

Хитойлик миллиардер «Милан» футбол клубининг акцияларини сотиб олмоқчи

Wanda Group девелоперлик компанияси раҳбари, хитойлик миллиардер Ван Цзяньлинь “Милан” клубининг йирик акциядорига айланиши мумкин, деб хабар берди Corriere dello Sport нашри.

Газета маълумотларига кўра, хитойлик тадбиркорнинг компанияси “россонерлар” учун янги майдон қурилишида иштирок этади.

Ҳозирги кунда “Милан”нинг нархи бир миллиард еврога баҳоланмоқда. Тадбиркор клубнинг 200-300 млн евролик ацияларини сотиб олишни режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Ван Цзяньлинь яқинда Мадриднинг “Атлетико” клубининг 20 фоизлик акциялари соҳибига айланган эди. Ван Цзяньлинь Forbes журнали талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида 42-ўринни эгалламоқда, унинг бойлиги 18 млрд долларга баҳоланган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз
Рейтинг@Mail.ru