«Машъал» икки легионер билан шартнома имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Машъал» икки легионер билан шартнома имзолади

«Машъал» икки легионер билан шартнома имзолади

Бугун "Машъал" ПФЛ кубогининг чорак финал баҳсини ўтказди.

Ушбу баҳсдан сўнг жамоамизда кўрикда бўлиб турган икки легионер билан бир йиллик шартномалар имзоланди. Келаётган мавсумда жамоамиз шарафини энди россиялик ҳужумчи Владислав Иванов ва беларусиялик ярим ҳимоячи Никита Букаткин ҳам ҳимоя қилади. Ҳар икки футболчининг ҳам ҳаракатлари Александр Хомяковга маъқул келди ва жамоада олиб қолишни жоиз деб топди.

Владислав Иванов Эстонияда таваллуд топган ва айни вақтда Россия фуқароси ҳисобланди. 29 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида Россия ("Химик", "Луч", "Торпедо"), Швеция ("Илиоуполи", "Астерас"), Эстония ("Транс", "Левадиа") клубларида ҳаракат қилган.Фаолияти давомида 107 та учрашувда майдонга тушиб, 65 та гол киритишга эришган.

2014 йилда Эстониянинг "Левадиа" клуби шарафини ҳимоя қилди ва 21 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол киритди. 2012 йил Эстония чемпионатида 23 та тўп киритиб чемпионат тўпурарига айланган.

1988 йилда таваллуд топган ярим ҳимоячи, Никита Букаткин Беларусия фуқaроси ҳисобланади. Фаолиятини Беларусия чемпионатида олиб борган. Шу вақтга қадар "Нафтан" (2010-2013), "Минск" (2013), "Белшина" (2014) клубларида ҳаракат қилган.

Беларусия ўсмирлар, ёшлар, Олимпия терма жамоаларида кўплаб учрашувларда майдонга тушган.

Манба: www.std.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru