Apple янги пушти-олтинранг MacBook’ини тақдим қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple янги пушти-олтинранг MacBook’ини тақдим қилди

Apple янги пушти-олтинранг MacBook’ини тақдим қилди

Apple янгиланган MacBook ноутбукини тақдим қилди. Дастлабки маҳсулотлар пушти-олтинранг бўлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

MacBook 12-дьюмли Retina дисплейи билан таъминланган ва унинг ишлаш тезлиги яхшиланган.

Янги маҳсулот 1,3 ГГц частотали Intel Core M олтинчи авлод процессорига эга. Унга ўрнатилган Intel HD Graphics 515 график процессори график тезликни 25 фоизга яхшилайди. MacBook’нинг оператив хотираси 8 Гб ни ташкил этади. Шунингдек, янги MacBook янада тезкорроқ флеш-карта билан таъминланган.

Ноутбукнинг оғирлиги - 907 грамм, қалинлиги 13,1 мм. Қурилма 4та рангда ишлаб чиқарилади: олтинранг, кумушранг, "кулранг космос" ва "пушти-олтинранг".

256 Гб хотирали MacBook нархи 106 990 рубль, 512 Гб лиси 129 990 рубль. Қурилмани 19 апрелдан бошлан Apple интернет-дўконларидан харид қилиш мумкин.

Қайд этиш жоизки, 2015 йил давомида Apple 20,38 млн дона компьютер сотди. Улар савдосидан олинган даромад 25,27 млрд доллар атрофидани ташкил этади. 2016 йилда бозор қатнашчиларининг ҳисоб-китобига кўра, Apple компьютерлари савдоси 20 млн дона атрофида бўлади. Бу ҳолат электроника бозоридаги умумий қулаш ва иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги билан изоҳланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru