Intel 12 минг ходимини қисқартирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Intel 12 минг ходимини қисқартирди

Intel 12 минг ходимини қисқартирди

Дунёда яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания Intel Corp. компанияси 12 минг ходимини қисқартирди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги'га асосланиб "Kun.uz" маълум қилди.

Таъкидланишича, қисқартириш компаниянинг 11 фоиз ишчиларига таъсир қилган. Бу ҳақдаги маълумот АҚШдаги фонд савдолари ёпилгандан кейин пайдо бўлган.

Riley & Co. компанияси таҳлилчиси Крейг Эллис ўтган йил охиридаги маълумотларга кўра, компанияда 107 мингга яқин одам ишлагани ва "камарни сиқиброқ бойлаш вақти" келганини айтди.

2012 йилда компания ходимлари сони 105 мингдан кўпроқ бўлган. 2009 йилда ходимлар сони 79 минг кишини ташкил қилган ва бу 10 йил ичидаги энг минимал кўрсаткич бўлганди. Бу давр мобайнида компания иккита йирик харидни амалга оширган: 2011 йилда McAfee ва 2015 йилда Altera компанияларини сотиб олган.

Intel, шунингдек, раҳбарлар орасида ўрин алмаштиришлар амалга оширилишини эълон қилди: компаниянинг бош молия директори Стейси Смит ишлаб чиқариш ва савдолар бўлими раҳбари лавозимига тайинланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru