Samsung «Galaxy J» туркумининг янги талқиндаги смартфонларини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung «Galaxy J» туркумининг янги талқиндаги смартфонларини намойиш қилди

Samsung «Galaxy J» туркумининг янги талқиндаги смартфонларини намойиш қилди

Samsung компанияси Жанубий Корея бозорига «Galaxy» туркумига кирувчи Galaxy J7 (2016) ҳамда Galaxy J5 (2016) Android-смартфонларини сотувга чиқарди, дейилади "Терабайт" нашрида.

Илк маротаба 2015 йилнинг ёзида намойиш этилган Galaxy J5 ҳамда J7 гаджетлари олд фоточақноққа эга илк смартфонлар бўлишган эди. Смартфоннинг янги талқини металл корпусга эга бўлиб, техник имкониятлари янада кенгайтирилган. Улар Android 5.1 Lollipop операцион тизими билан таъминланган.

Техник жиҳатларнинг кучайтирилишини қуйидагиларда кўришимиз мумкин. Хусусан, Galaxy J7 (2016) мобиль алоқа воситаси 3300 мА соат ҳамда Galaxy J5 (2016) 3100 мА соат сиғимдаги аккумулятор батареялари билан таъминланган.
Samsung «Galaxy J» туркумининг янги талқиндаги смартфонларини намойиш қилди

Смартфонларнинг оператив хотираси 2 ГБ (J7’нинг Хитой талқини 3 ГБ)ни ташкил қилади.

Камералар ўзгармади, яъни гаджетларда 13 МП бош ҳамда 5 МП олд камера мавжуд. Ҳар иккала камеранинг LED фоточақноғи мавжуд.

Янги талқиндаги Galaxy J5 (2016) 5,2 дюймли кенгайтирилган, HD (720 x 1280 пикселли) сиғимли Super AMOLED-дисплей билан таъминланди. Шунингдек, Galaxy J7 (2016)’да дисплей ҳажми 5.5 дюйм қолган бўлса ҳам, унинг пиксель сиғими Full HD (1080 x 1920 пикселли)га кенгайтирилди.

Galaxy J5 (2016) 1,2 ГГц частотада ишлайдиган 4 ядроли процессор билан, Galaxy J7 (2016) эса 1,6 ГГц частота, 8 ядроли процессорга эга. Смартфонлар 16 ГБ доимий флеш-хотирага эга. Шунингдек, 128 Гб.гача ошириш мумкин бўлган microSD қўшимча хотирани кенгайтириш бўлмачаси ҳам мавжуд.
Samsung «Galaxy J» туркумининг янги талқиндаги смартфонларини намойиш қилди

Мазкур мобиль алоқа воситалари 2 SIM-картали бўлиб, улар 4G алоқа тармоғида ишлашга мўлжалланган. Galaxy J7 (2016) смартфонида NFC яқин масофада алоқа қилиш технологияси татбиқ қилинган.

Galaxy J5 ўлчамлари 145.8 x 72.3 x 8.1 мм, 159 грамм. Galaxy J7 эса 151.7 x 76 x 7.8 мм, 170 грамм.

GFXBench ва Bluetooth SIG смартфонлар имкониятларини баҳолаш тизимларида ҳам текширувдан ўтган гаджет «ўрта имкониятли» смартфонлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Корея бозорида Galaxy J5 254 АҚШ доллари, Galaxy J7 бўлса 318 АҚШ долларидан баҳоланмоқда. Европа бозорига эса гаджетлар 230 ҳамда 340 АҚШ долларидан савдога чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Малика» савдо марказида Samsung Galaxy J5 смартфонининг илк талқини 1,040,000 сўмдан сотилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru