Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Айримлар ўз Wi-Fi тармоғининг паролини унутиб қўяди. Бу айниқса компьютер ёки гаджетлар тез-тез алмаштириб турилганда кўп кузатилади. Мана шундай вазиятда паролни топишнинг беш усули мавжуд. Бу ҳақда «Лайфхакер»га асосланиб «Дарё» нашри ёзмоқда.

1. Роутердаги стандарт паролни текширинг

Бу усулни ўзингизга тегишли роутерга нисбатан қўлласа бўлади. Замонавий роутерларнинг кўпчилигида ўзига хос тармоқ номи ва пароль мавжуд бўлиб, улар серия рақами келтирилган ёрлиқда бўлади.
Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Роутернинг ташқи юзасини синчиклаб кўздан кечиринг. Агар у ерда ҳеч қандай ахборот бўлмаса, йўриқномани ўқинг ёки интернетдан роутер моделини қидириб кўринг.

2. Паролни Windows тармоғи созламаларидан билиб олинг

Агар тармоққа Windows орқали уланган бўлсангиз, унда пароль сақланиб қолади. Windows’нинг версиясига қараб меню пунктларининг номи фарқланиши мумкин, аммо мазмунан улар бир нарсани англатади.
Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

«Тармоқлар ва умумий фойдаланишни бошқариш маркази»га кириб, симсиз тармоқлар рўйхатига ўтинг. Сўнг керакли тармоқ хусусиятларини очиб, «Тармоқ хавфсизлиги калити» сатрида паролни кўринг. «Киритилаётган белгиларни кўрсатинг» бандига галочка қўйишни унутманг.

3. OS X’даги «калитлар дастаси»дан паролни топинг

Mac дастурида ҳам жиддий фарқ йўқ. OS X илгари фойдаланилган барча тармоқларнинг паролини сақлаб қолади.
Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

«Калитлар дастаси»да барча пароллар сақланади. «Дастурлар»дан Spotlight’ни ишга туширинг, пастроқдаги панелда «i» тугмасини босинг. «Паролни кўрсатиш» бандига галочка қўйиб, маъмур шифрини киритинг ва Wi-Fi паролини олинг.

4. Паролни роутер веб-интерфейсидан топинг

Агар роутер веб-интерфейсига кира олсангиз, паролни ўша ердан топишингиз мумкин. Бунинг учун браузердан 192.168.0.1 ёки 192.168.1.1 манзилига ўтиб, логин ва паролни киритинг. Ҳар бир ишлаб чиқарувчининг меню структураси бироз фарқланади, аммо барчасида Wireless Network бўлими бор — уни топиб, Security пунктига киринг. У ерда симсиз тармоқ пароли сақланади.
Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Пароль беркитилади, у акс этиши учун Display password тугмасини босинг.

5. Паролни бекор қилиб, янгисини киритинг

Паролни ҳеч қанақасига топа олмасангиз, уни бузиш ёки бекор қилиш лозим. Бу усулнинг ягона нуқсони — агарда провайдерингиз уланишнинг ўзига хос созламаларини қўлласа, уларнинг барчасини бошқатдан созлаб чиқишга тўғри келади.
Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Роутерни олиб, унинг портлар ва бошқарув тугмалари жойлашган қисмини кўздан кечиринг. Ёнида Reset деб ёзилган кичик тешикни қидиринг. Уни қисқич ёки игна билан босиб, бир неча сония давомида ушлаб туринг. Агар бу кор қилмаса, унда Reset’ни босиб, роутерни 30 секундга ўчиринг, сўнг ёқиб, яна 30 секунддан кейин тугмани қўйиб юборинг. Шундан сўнг роутер созламалари бекор қилинади ва сиз юқорида кўрсатилган усуллардан бири ёрдамида паролни билиб олишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru