Samsung Москвада Galaxy S7 Edge смартфонининг Европадаги энг катта рекламасини жойлаштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Москвада Galaxy S7 Edge смартфонининг Европадаги энг катта рекламасини жойлаштирди

Samsung Москвада Galaxy S7 Edge смартфонининг Европадаги энг катта рекламасини жойлаштирди

Москва метросининг "Сокол" станцияси ҳудудида Samsung Galaxy S7 Edge смартфони кўринишида улкан интерактив баннер ўрнатилди. У Samsung’нинг Европадаги энг катта реклама формати бўлди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Баннер смартфон кўринишидаги интерактив LED-дисплей кўринишида яратилган, унинг ўлчами баландлигига 80 метрни, энига 40 метрни ташкил қилади. У Волоколамск ва Ленинград шосселарининг кесишмасидаги "Гидропроект" илмий тадқиқот институти биносининг олд томонида жойлаштирилган.

Компания маълумотларига кўра, баннерни 2,2 км узоқликдан кўриш мумкин ва унга кунига 800 мингга яқин кишининг кўзи тушади.
Samsung Москвада Galaxy S7 Edge смартфонининг Европадаги энг катта рекламасини жойлаштирди

Компания, шунингдек, "Гидропроект" биносини кечки ва тунги пайт дрондан олинган видеосини чиқарди.

Май ойи бошида бинода ишловчи ходимлардан бири реклама қуёш нурини тўлиқ тўсиб қўйганидан шикоят қилган ва реклама шитини ўрнатишдан аввал бу ҳақда ҳеч кимдан сўралмаганини айтган. Унинг айтишича, реклама гўёки 30 кишидан иборат компаниянинг янги офис қидиришга мажбур қилган.

Ходимнинг айтишича, Samsung’нинг ношаффоф баннери камида 2016 йил декабригача намойиш қилинади. Аввал бу ерда рекламалар қуёш нурини ўтказувчи яримшаффоф тўрга ўрнатилган.

Samsung баннери бинода баҳор ўрталарида – компаниянинг янги смартфонлари сотувга чиқиши олдидан ўрнатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru