Google вакили 2020 йилга келиб интернет фойдаланувчилари сони 5 млрд кишидан ошиб кетишини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google вакили 2020 йилга келиб интернет фойдаланувчилари сони 5 млрд кишидан ошиб кетишини айтди

Google вакили 2020 йилга келиб интернет фойдаланувчилари сони 5 млрд кишидан ошиб кетишини айтди

2020 йилга келиб дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари сони 5 миллиард кишидан ошиб кетади. Бу ҳақда Google’нинг Россиядаги офиси маркетинг бўйича директори Дмитрий Кузнецов айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

«Ўша даврларда (90 йиллар) биз интернет ўн ёки юз миллионлаб одамларга етиб борди, деб гапирган бўлсак, бугун интернет деярли ҳаммага етиб борганини айтмоқдамиз. 2020 йилга келиб, бизнинг прогнозимиз бўйича, дунёда 5 миллиарддан ортиқ интернет фойдаланувчиси бўлади, уларнинг кўпчилиги интернетга смартфон орқали чиқади», — деди у Google Think Performance конференциясидаги чиқишида.

Кузнецов дунёда ўртача ҳар 15 дақиқада 50 минг смартфон сотиб олинаётганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru