АҚШда одамларни бошқарувчи шлем яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда одамларни бошқарувчи шлем яратилди

 АҚШда одамларни бошқарувчи шлем яратилди

АҚШлик муҳандис ва видеоблогер Аллен Пэн инсон ҳаракатларини радиобошқарилувчи машина пульти ёрдамида бошқарувчи шлем яратди. Ушбу ҳолат видеоси Пэннинг YouTube каналида чоп этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Пэн шлем прототипи сифатида Marvel студиясининг комиксларидаги Профессор Икснинг шлемини олган. Муҳандис ўз ғоясини амалга оширишда пультдан ташқари ток чеклагичи ва унинг H-кўпригидан фойдаланган.

Натижада токни электродга узатишни бошқарувчи схема яратилди. Электродлар қулоқлар ёнида маҳкамланиб, гальваник вестибуляр симуляцияни бажаради ва даҳлиз-чиғаноқ нервининг вестибуляр илдизчасига таъсир қилади.

Пультдан бериладиган буйруқлар инсонни унинг танаси фазода ўзгараётганини ҳис қилишга мажбур қилади. Натижада у бу мувозанатни сақлаб қолиш учун тегишли ҳаракатлар амалга бажара бошлайди. Кейинроқ шлемдаги одам оператор уни йўналтираётган томонга ҳаракатлана бошлайди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru