Xiaomi Mi Note 2: инновация доимо урф доирасида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi Mi Note 2: инновация доимо урф доирасида

Xiaomi Mi Note 2: инновация доимо урф доирасида

Сўнгги бир неча ҳафта мобайидан хитойлик ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси Mi Note 2 номли янги фаблетини намойиш қилиши тўғрисидаги турли хабарлар мобиль қурилма иштиёқмандларининг диққатини тортмоқда, деб ёзмоқда "Carzone.uz" сайти.

Ҳар куни бу фаблет ҳақида янги хабар тарқалмоқда. Xiaomi эса бир неча кун аввал фаблет намойиши билан боғлиқ «ишора»ни эълон қилди. Унга кўра Xiaomi Mi Note 2 гаджети 25 июль куни расман намойиш этилади.

Девайс 5,7 дюймли дисплей, 6 гигабайтли оператив хотира ҳамда Snapdragon 821 процессорига эга бўлади. Яъни, сўнгги илғор технология ҳисобланган «Snapdragon 821» билан таъминланган илк хитойлик смартфон бўлади. Samsung Galaxy Note7’да ҳам худди шу процессордан фойдаланилиши маълум қилинмоқда.
Xiaomi Mi Note 2: инновация доимо урф доирасида

Смартфон 2015 йилда тақдим этилган Xiaomi Mi Note’нинг «меросхўри» бўлиб, AMOLED-дисплей Full HD (1920 х 1080 пиксель сиғимли) бўлади. Унинг 12 мегапикселли бош камераси Sony IMX260 ёки Samsung S5K2L1 сенсорига эга бўлади. Яъни унинг суратга олиш имконияти Galaxy S7’ники каби f/2.0 диафрагма ва оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланади. Фаблет аккумуляторининг сиғими 3700 мА соат бўлиши кутилмоқда.

Mi Note 2’да 64 ёки 128 ГБ маълумот сиғдира оладиган доимий ички хотирадан фойдаланилади. Шу билан бирга, қурилма бармоқ излари сканерига эга бўлади.

Аввал маълум қилинган хабарларга кўра, компания қурилмани йил сўнггида эълон қилиши керак эди. Бир муддат аввал эса Xioami компаниясининг асосчиларидан бири Лин Бин ҳам компания янги фаблетни июлда тақдим этишини хабар қилган эди.

Mi Note 2 бозорни сентябрда эълон қилиниши кутилаётган рақиб қурилмалардан олдин «ишғол» қилиши компания рақобатга жиддий қараётганини кўрсатмоқда.

Mi Note 2’нинг такомиллаштирилган талқини 600 АҚШ долларигача бўлган нархда сотувга чиқаришни режа қилган. Унинг такомиллаштирилган талқини икки бош камерали, edge-дисплей, яъни қайрилма экранли бўлади. Шунингдек, унинг Mi Note 2’нинг оддий талқини 375 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Xiaomi Mi Note 2: инновация доимо урф доирасида

Компания томонидан тарқатилган суратда эса «2>5» рақамлари мавжуд. Кўпчилик шунга кўра, фаблетнинг 25 июлда намойиш этилишини тахмин қилмоқда.

Шундай экан, Xiaomi яқин кунларда янги мобиль алоқа воситаси билан фойдаланувчиларни мамнун қилса ажаб эмас.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru