iPhone 8 ҳақида янги тафсилотлар ошкор бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 8 ҳақида янги тафсилотлар ошкор бўлди

iPhone 8 ҳақида янги тафсилотлар ошкор бўлди

Apple iPhone 7s’ни чиқармасдан туриб, 2017 йилда биратўла iPhone 8’ни тақдим этади, у шиша корпус, OLED-экран ва 10 нанометрли технология бўйича ясалган чипсетга эга бўлади. Бу ҳақда таниқли таҳлилчи Сан Чанжу ўзининг Weibo аккаунтида маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

Экспертнинг таъкидлашича, iPhone 8 Apple А11 процессорига эга бўлади. Digitimes хабарига кўра, Taiwan Semiconductor Manufacturing Company бундай процессорларнинг ягона етказиб берувчисига айланади, улар FinFET ўн нанометрли технологик жараённи қўллаган ҳолда тайёрланади.

Samsung’нинг чиплар ишлаб чиқариш бўйича хизматидан унинг асосий рақиби воз кечишга қарор қилди. iPhone 8 учун OLED-экранни эса айнан Samsung етказиб бериши тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, Apple алюминий корпусдан воз кечиб, уни шишага алмаштиради. 20 июль куни тақдим этилган Corning Gorilla Glass 5 смартфоннинг ниҳоятда пишиқ бўлишини таъминлайди. Шунингдек, iPhone 8’нинг ён четлари қайрилган бўлади, аммо уларда Samsung Galaxy S7 edge’даги каби қўшимча элементлар бўлиши-бўлмаслиги номаълум.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru