Instagram яқиндаги концерт ва ўйинларни намойиш этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram яқиндаги концерт ва ўйинларни намойиш этади

Instagram яқиндаги концерт ва ўйинларни намойиш этади

Instagram ижтимоий тармоғи "Қидирув ва қизиқарли" (Explore) бўлимида янги видеоканални ишга туширди. "Воқеалар канали" (Events Channel) бўлинмасига кира туриб, фойдаланувчилар яқин атрофда содир бўлаётган спорт ўйинлари, концертлар ва бошқа йирик тадбирларнинг трансляциясини томоша қилишлари мумкин. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Инсет таркиби фойдаланувчининг шахсий афзалликлари бўйича белгиланади. "Постлар сиз қайси инсонлар саҳифасига аъзо бўлганингизга ёки сизга қандай постлар ёқиши ҳисобига автоматик тарзда танланади. Шунингдек, бизнинг фикримизга кўра, сизга манзур келадиган мавзулар бўйича қўлда ёки автоматик танлаб олинган турли аккаунтларнинг постли видеоканалларини ҳам томоша қилишингиз мумкин", — деб ёзилади Instagram'да.

Персоналлаштирилган видео тўплам аввалига фақат АҚШда фойдаланишга топширилади. "Тез орада" у бошқа мамлакатларда ҳам йўлга қўйилади, деб ваъда беради компания.

Июль ойида Instagram персоналлаштирилган "Бу видеолар сизга ёқади" каналини ишга туширди . "Тавсия қилинган каналлар"даги роликлар турли мавзулар бўйича гуруҳга ажратилган (Риодаги Олимпиада ўйинлари 2016, Канн кинофестивали, Coachella мусиқа фестивали, Янги йил ва бошқалар).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru