Facebook ижтимоий тармоғи хусусий эълонлар учун Marketplace платформасини тақдим этди, у яқин атрофда яшайдиган фойдаланувчиларга буюмларни сотиш ва улардан сотиб олиш имконини беради, деб ёзади "Дарё" нашри.
Платформага Facebook дастуридаги махсус белгичани босиш орқали ўтиш мумкин. Фойдаланувчилар категория, сотувчининг жойлашган жойи ва нархни танлаган ҳолда, маҳсулотларни фильтр ёрдамида қидириб топиши мумкин.
Харидорлар сотувчи билан шахсий хабарлар орқали боғланиши мумкин, тўлов ва етказиб бериш бўйича масалаларнинг барчасини улар мустақил ҳал қилади. Айни пайтда Marketplace АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландиянинг 18 ёшдан ошган фуқаролари учун очиқ, аммо яқин орада компания ушбу платформа фойдаланувчилари географиясини кенгайтирмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди