Microsoft 26 октябрда янги гаджетлар тақдимотини ўтказади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft 26 октябрда янги гаджетлар тақдимотини ўтказади

Microsoft 26 октябрда янги гаджетлар тақдимотини ўтказади

Ўтган йили редмондлик гигант нафақат гибрид Surface Pro, балки ўзининг илк ноутбуки Surface Book’ни ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этиб, барчани ҳайрон қолдирган эди. Microsoft бу йил ҳам бир неча янги қурилмаларни намойиш этишни режалаштирган. Бу ҳақда Terabayt.uz нашри ва бошқа етакчи ресурсларда хабар берилган. Тақдимот шу ойнинг 26 санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Баъзи тахминларга қараганда, компания бу галги маросимда жорий гаджетларнинг янгиланган версиялари ва Surface сериясидаги ўзининг биринчи моноблокини тақдим этади.

Бундай моноблок тўғрисида анчадан бери турли хабарлар тарқалган эди. Ҳатто интернет тармоғида ушбу турдаги қурилмани таърифлайдиган патент тасвири ҳам эълон қилинди. Шунингдек, компаниянинг ўзи ҳам шу ҳафтанинг аввалида Surface логотипи туширилган симсиз клавиатуранинг промо-суратини ҳам нашр қилган. Бу эса Microsoft’нинг келгусида iMac рақибига айланадиган моноблок тайёрлаётгани ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор тасдиқламоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru