Рамкасиз Xiaomi Mi Note 2 моделининг суратлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рамкасиз Xiaomi Mi Note 2 моделининг суратлари пайдо бўлди

Рамкасиз Xiaomi Mi Note 2 моделининг суратлари пайдо бўлди

Хитойнинг Weibo микроблогида Xiaomi Mi Note 2 моделининг тасвирлари эълон қилинди. Ҳозирча мазкур моделнинг тақдимот санаси маълум эмас. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, гаджет 25 октябрда намойиш қилиниши мумкин.

Қизиғи шундаки, Xiaomi Mi Note 2 модели деб тахмин қилинаётган модель худди Galaxy Note 7 сингари икки томондан ён экранларга эга. Шу билан бирга, смартфонга қўш камера ўрнатилиши мумкин.
Рамкасиз Xiaomi Mi Note 2 моделининг суратлари пайдо бўлди

Weibo микроблогида тарқалган суратларга қараб яқинда эълон қилиниши кутилаётган Xiaomi Mi Note 2 модели компаниянинг бошқа қурилмалари каби MIUI интерфейсида ишлашини пайқаш мумкин. Бошқа манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi Note 2 модели Snapdragon 821 процессори ва 3600 мА/ст сиғимли батарея билан қувватланади. Унга 6 Гб тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда.

Ҳозирча моделнинг нархига аниқлик киритилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru