2017 йилда Дубай полиция хизматида биринчи робот иш фаолиятини бошлайди. Дубай полиция вакилининг таъкидлишича, мазкур робот “маълум вазиятларда” зарур вазифаларни бажариши мумкин. Роботнинг қай тарзда ишлаши ва нима вазифа бажаришига ҳозирча аниқлик киритилмаган, дейилмоқда “Terabayt.uz” сайти хабарида.
Ушбу робот прототипи 2015 йилда Дубай шаҳрида ўтказилган GITEX Technology Week кўргазмасида намойиш қилинган эди. Бундай роботларни полиция фаолиятига 4 йил ичида тўлиқ жалб қилиш тўғрисида аввалроқ хабар берилган.
Бирлашган Араб Амирликлари жамиятнинг барча соҳаларига, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига замонавий технологияларни қўллаш бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили Дубай полицияси биринчилардан бўлиб Google Glass технологиясидан фойдаланишни бошлаган эди. Натижада у жаримани ўз вақтида тўламаган кўплаб қоидабузарларни аниқлашга катта ҳисса қўшди. Дубай ҳукумати келажакда роботехника, биомуҳандислик ва 3D-босмани фаол қўллаш бўйича махсус дастурни ҳам жорий қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди