Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди

Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди

4 ноябрь санаси кириб келиши билан Туркияда бир қатор ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook, Instagram,Twitter, WhatsApp мессенжери ва YouTube видеохостинги фаолияти шу қадар секинлашдики, бу тармоқлардан фойдаланишнинг имкони бўлмай қолди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар бермоқда.

Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан юқоридаги масала юзасидан илк шикоятлар келиб тушган.

Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим юзага келган бу вазият тўғрисида баёнот берар экан, ижтимоий тармоқларнинг ишламаслиги вақтинчалик эканини таъкидлаб ўтди:

“Буларнинг бари хавфсизлик юзасидан амалга оширилмоқда ва бу вақтинча. Хавф бартараф этилгач, албатта барчаси ўз ўрнида фаолиятини давом эттиради”.

Яна баъзи манбалар бу ахборот хуружидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини хабар қилмоқда. 4 ноябрь куни эрталаб Туркия пойтахти Анқара шаҳрида террорчилик ҳаракатларини тарғибот қилишда гумон қилинган 11 нафар депутат қўлга олинганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru