Artel Sentinel X смартфонининг янги версияси 810 минг сўмдан сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Artel Sentinel X смартфонининг янги версияси 810 минг сўмдан сотилмоқда

Artel Sentinel X смартфонининг янги версияси 810 минг сўмдан сотилмоқда

Artel Sentinel X смартфонининг 16 Гб ички хотирали ва хотира картаси учун слотга эга бўлмаган янги версиясини чиқарди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Смартфоннинг биринчи версиясида 8 Гб ички хотира ва microSD карта учун слот бор эди. Хотираси ҳажмидан ташқари, моделлар бир-биридан фарқ қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган смартфон биринчи марта алюминий ва магний қотишмасидан қилинган корпусга ва Gorilla Glass 3 ҳимоя ойнасига эга бўлди. Бундан ташқари, корпус из қолдирмайдиган қатламга эга.

Sentinel X 4 ядроли МТ6582 чипида ишлайди. Смартфоннинг 4,7 дюймли IPS OGS дисплейи 1280×720 (HD) ўлчамига эга. Қурилманинг тезкор хотираси 1 Гб ни ташкил этади.

Янги телефон 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камералар билан жиҳозланган. Батареяси сиғими 1800 мА/с га тенг. У Android KitKat 4.4.2 операцион тизимида ишлаб, 3G, HSPA+, Wi-Fi орқали маълумот алмашишга мослаштирилган.

Пойтахтнинг «Флешка» савдо мажмуасида Sentinel X’нинг 8 Гб ички хотирали версияси 650 минг сўм (Artel интернет дўконида 729 минг сўм), 16 Гб лиси эса 810 минг сўм (806 минг сўм)дан сотилмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru