Xiaomi MiPad 3 планшети 8 ГБ оператив хотира ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi MiPad 3 планшети 8 ГБ оператив хотира ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

Xiaomi MiPad 3 планшети 8 ГБ оператив хотира ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

Xiaomi компанияси MiPad 3 планшетини тақдмотга тайёрламоқда. Сериядаги янги планшет аввалги моделлар сингари Android платформасида эмас, балки Windows 10 дастурида ишлайди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Xiaomi MiPad 3 планшетига 7,9 дюймли аниқлиги 2048х1536 пиксель бўлган дисплей, USB Type-C порти, бармоқ изи сканери, 16 Мпли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилади.

Қурилма еттинчи авлоддаги Intel Core M3-7Y30 процессорида фаолият кўрсатиши маълум қилинган. Модель 8 ГБ оператив хотира ва модификация версиясига қараб 128 ГБ ёки 256 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, ечиладиган клавиатура ҳам баъзи версияларда кўзда тутилиши мумкин. Аккумуляторининг сиғими – 8290 мА/соат.

Шу билан бирга, Xiaomi MiPad 3 тўлиқ металл корпус билан ўралиши айтилмоқда.

Нархи 128 ГБли версия учун 290 долларни, 256 ГБли версия учун эса 330 долларни ташкил қилади. Планшет расман 30 декабрда намойиш этилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru